«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси 3 июндан 8 сентябргача Тошкент-Нью-Йорк-Тошкент йўналиши бўйича эконом класс тарифларини пасайтирмоқда.

Компаниядан «Газета.uz"га хабар қилинишича, бир томонга парвоз 430 евро (4037924 сўм, 563 евро эди), бориб-келиш — 829 еврони (7788863 сўм, 951евро эди) ташкил этади.

Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 3 июндан МАК Самарқанд-Нью-Йорк йўналишида махсус тарифни жорий этмоқда. Бунда авиачипталар Самарқанддан Тошкент орқали Нью-Йоркка учишда Самарқанд-Тошкент участкасидаги парвоз учун қўшимча тўловлар талаб қилинмайдиган тарзда расмийлаштирилади.

Тошкент-Нью-Йорк-Тошкент йўналишидаги қатновлар Boeing-787 Dreamliner самолётларида амалга оширилади.