Ўзбекистон Велоспорт федерацияси 3 июнь куни Туркманистон элчихонаси билан Жаҳон велосипед кунига бағишланган велотур ўтказади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Велотурда дипломатик корпус вакиллари иштирок этади. Тошкент аҳолиси ва меҳмонлари ҳам иштирокчига айланиши мумкин.

Мусобақа «Ўзбекистон «меҳмонхонасидан Махтумқули кўчаси орқали «Тошқишлоқхўжаликмаш» чорраҳасигача давом этади. Старт — 9:00 да (рўйхатга олиш — 7:00 дан 8:00 гача). Қўшимча ахборотларни 237−47−44 рақами орқали олиш мумкин.