Азиз Абдуқаҳҳорович Абдуҳакимов Ўзбекистон президенти фармони билан бош вазир ўринбосари этиб тайинланди, дея хабар қилди «Газета.uz"нинг ҳукуматдаги ахборот манбаси.

Азиз Абдуҳакимов (1974 йилда туғилган, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Япониянинг «Хитоцубаши» университети битирувчиси) тайинловга қадар Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси (2017 йил августдан), аввалроқ эса бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимларида фаолият кўрсатган.

Янги лавозимга ўтган ҳафта вазифасидан озод қилинган Қаҳрамон Акмалов ўрнига тайинланди. Таҳририятдаги мавжуд маълумотларга кўра, у раҳбарлик қилувчи таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний маданият ва спорт масалалари мажмуасига туризм йўналиши ҳам киритилган.

«Газета.uz» ахборот манбаси маълумотларига кўра, бош вазирнинг янги ўринбосари олдига қўйилган устувор вазифалардан бири мактаб таълимини ислоҳ қилишдан иборат.

Давлат туризм қўмитасига бунга қадар инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари, аввалроқ эса «Ўзмедэкспорт"бош директори бўлиб ишлаган Бахтиёр Нуритдинович Умаров тайинланди.

Бахтиёр Умаров (чапда)