Шодиёр Маматқулов Ўзбекистон мактабгача таълим вазирининг молиявий масалалар бўйича ўринбосари этиб тайинланди, дея хабар қилди МТВ матбуот хизмати.

Шодиёр Маматқулов — Тошкент давлат иқтисодиёт университети (2008) ва Банк-молия академияси (2011) битирувчиси.
2017 йилда президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги давлат харидларини назорат қилиш бўлимини бошқарди, кейинроқ эса Лойиҳалар ва импорт шартномалари экспертизаси маркази техник бинолар бошқармаси бошлиғи бўлди.

Мактабгача таълим вазирининг аввалги ўринбосари Қаҳрамон Арипов Тошкент ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.