Тошкент ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ва унинг туман бўлимлари 26 майдан эътиборан соат 08:00дан хизмат кўрсатишни бошлайди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.

Бошқарма 1 июлдан биометрик бўлмаган фуқаролик паспортлари ҳақиқий эмас деб топилиб, бунинг учун маъмурий жавобгарлик белгиланишини эслатиб ўтди ва ўз вақтида паспортларни алмаштиришни сўради.