Қорақалпоғистоннинг Қонликўл туманидаги Aydos Diyorbek хусусий корхонаси эсдалик совғаси сифатида Оролбўйи ҳавоси бўлган консерва банкаларини ишлаб чиқаришни бошлади, дея хабар қилди KaNews янгиликлар сайти.

Банкаларга «Orol dengizi mintaqasi havosi» деб ёзиб қўйилган.

Ишлаб чиқарувчининг қайд этишича, сувенирни сотиб олган сайёҳ нафақат ҳаво, балки Орол денгизи ва Қорақалпоғистон ҳақидаги хотираларни ҳам олиб кетади.

Ҳаволи эсдалик совғалари дунёнинг турли давлатлари ва шаҳарларида сотилиб, сайёҳлар орасида кенг оммалашган.