Азиз Алиев Ўзбекистоннинг Бангкок шаҳридаги (Таиланд) бош консули этиб тайинланди, дея хабар қилди ТИВ матубот хизмати.

Азиз Алиев бир вақтнинг ўзида Ўзбекистоннинг БМТ Осиё ва Тинч океани минтақаси иқтисодий ва ижтимоий комиссиясидаги (ЭСКАТО) вакилидир.

У бунга қадар ТИВнинг БМТ ва халқаро ташкилотлар ишлари бошқармаси бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.