Тошкент вилояти Бекобод туманида 23 майга ўтар кечаси коллекнинг учинчи босқич ўқувчиси 18 ёшли Ш. Эгамбердиев келишмовчилик сабабли бошқа коллежнинг 19 ёшли ўқувчиси А.Абдунабиевнинг кўкрак соҳасига пичоқ билан бешта тан жароҳатини етказди.

Олинган жароҳатлар натижасида ўсмир ҳодиса жойида вафот этди, дея хабар қилдиТошкент вилояти прокуратураси матбуот хизмати.

Дастлабки маълумотларга кўра, Эгамбердиевнинг уйига келган Абдунабиев уни ҳақоратлайди. Эгамбердиев эса ошхона пичоғи билан қуролланиб, собиқ синфдошига ҳужум қилади.

Тошкент вилояти ИИБ Тергов департаменти Эгамбердиевга нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан қотиллик содир этиш) бўйича жиноят иши очиб, ўсмир қўлга олинган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ушбу жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари вилоят прокурорининг ўринбосари, Бекобод туман ва шаҳар секторлари раҳбарлари томонидан шу куни гумон қилинувчи ва жабрланувчи таҳсил олаётган коллежлар ўқитувчи ва ўқувчилари ўртасида танқидий муҳокама қилиниб, тегишли чора-тадбирлар белгиланди.