Йил бошидан буён хорижий валютанинг ноқонуний муомаласига қарши кураш бўйича тезкор тадбирлар жараёнида 1099 та қонунбузилиш аниқланди. Ҳуқуқбузарлардан ноқонуний муомалага киритилган 1 млн 350 минг АҚШ доллари ва 3 млрд 200 млн сўм ашёвий далил сифатида олиб қўйилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти солиқ базасини кенгайтириш бўйича ишларни кучайтирди — 20,7 мингта ҳуқуқбузарлик аниқланиб, 1361 та жиноят фош этилди ва 1354 та маъмурий иш юритилди.

Хусусан, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини бузиш билан боғлиқ 202 та жиноят иши қўзғатилди. Ҳисобланган маблағлар ва аниқланган зарар миқдори 525,5 млрд сўмни, ундирилгани 160,4 млрд сўмни ташкил қилди.

Бюджетга 303,3 млрд сўм қўшимча маблағлар ҳисобланиб, 112,4 млрд сўмининг ундирилиши таъминланди.