22 май куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда расмий ташриф билан бўлиб турган Россия Федерацияси мудофаа вазири Сергей Шойгуни қабул қилди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати. Суҳбат жараёнида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан маҳкамалараро шерикчилик, икки томонлама тадбирларни ўтказиш, ҳарбий кадрларни профессионал тайёрлаш ва бошқаларни кўриб чиқди.

Халқаро сиёсат ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар бўйича фикр алмашувлар бўлиб ўтди.

Мудофаа вазири Сергей Шойгу Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг самимий табриклари ва энг яхши тилакларини етказди.