Тошкент иккиламчи квартира бозорининг ўртача нархлари апрель ойида бир ой аввалгига нисбатан 2 фоизга ошиб, квадрат метри учун 592 дан 605 ш. б. га қимматлашди. Бу ҳақда CREDO MAX ESTIMATION баҳолаш компанияси «Газета.uz"га маълум қилди.

Апрель якунларига кўра, ғиштли турдаги квартиралар нархи 2 фоизга ошиб, 655 ш. б. га (мартда — 643 ш. б.) етган бўлса, панел турдагилари нархи ҳам 3 фоизга қимматлаб, 585 ш. б. га кўтарилди (570).

Хоналар сонига нисбатан нарх таклифлари қуйидагича: бир хонали квартиралар — 592 ш. б. (+2 фоиз), икки хонали — 596 (+3 фоиз), уч хонали — 626 (+2 фоиз), тўрт ва ундан ортиқ хонали — 605 (+3 фоиз).

Бу борадаги тўлиқ маълумотларни қуйидаги ҳавола орқали олишингиз мумкин.