Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 2018−2019 йилларда замонавий кинотеатрлар тармоғини барпо этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорни қабул қилди, дея хабар берди Адлия вазирлиги матбуот хизмати «Газета.uz"га.

Ҳужжатга мувофиқ, келгуси икки йилда республикада 49 та — 25 та бир қаватли, 12 та икки қаватли ва 12 та ёзги кинотеатр қурилади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах вилояти ва Тошкентда — иккитадан, Андижон вилоятида — олтита, Бухоро ва Хоразм вилоятларида — бештадан, Қашқадарё, Фарғона ва Наманган вилоятларида — тўрттадан, Навоий, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида — учтадан кинотеатрлар пайдо бўлади.

Ушбу кинотеатрлар намунавий лойиҳалар асосида қурилиб, уларда зарур инфратузилма объектлари (автотранспортни вақтинча сақлаш жойлари, кузатиш камералари ва ёнғин хавфсизлиги тизими) жойлаштирилади.

Шунинг, уларда замонавий ва ретро фильмлар учун иккитадан зал ҳамда ёзги кинотеатрлар бўлиши кўзда тутилган.