Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида қорабайир отларини кўпайтириш ва парваришлашга ихтисослашган мажмуа очилди, дея хабар қилди Йилқичилик ва от спорти федерацияси матбуот хизмати.

Федерациядан қайд этишларича, бундай мажмуа Марказий Осиёда ягона ҳисобланади. Мажмуа майдони 5 га ни ташкил этиб, унда 200 бош отга мўлжалланган отхона, ветеринария блоклари, жониворлар учун душ ва оғилхоналар (бўлмалар) мавжуд.

Машғулотлар, миллий ва халқаро мусобақалар учун очиқ ва ёпиқ манежлар мавжуд. Бу ерда тўсиқлар ва суғориш тизимлари, шагалкалар (отлар юриши учун мўлжалланган махсус иншоот), тойлар учун от совутиш майдони билан таъминланган.

Қорабайир — ватани Ўзбекистон бўлган минги-юк оти. Мажмуани очиш ташаббуси президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йилнинг 24 январида Қашқадарё вилоятига сафари вақтида илгари сурилган эди.