Январь-апрель ойларида Ўзбекистон прокуратура органлари томонидан тергов ҳаракатлари ўтказилган жиноят ишлари сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 23,7 фоиз камайди, дея хабар қилди Бош прокуратура матбуот хизмати.
Январь-апрелда прокуратура органлари томонидан 1867 (2445) та жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари ўтказилган. Шундан 2337 (3463) нафар шахсга нисбатан 1518 (2197) та жиноят иши судга юборилиб, ўтган йилга қараганда 679 тага (31%) камайган.
Шу даврда 315 (249) та жиноят ишининг тергови, шу жумладан 222 (152) таси ЖПКнинг 364-моддаси 1-қисми 1-банди (иш бўйича айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниши лозим бўлган шахс аниқланмаган), 86 (90) таси шу модданинг 1-қисми 2-бандига (айбланувчининг қаерда эканлиги номаълум бўлган) асосан тўхтатилган бўлиб, бу кўрсаткич тергов қилинган жами жиноят ишларининг 16,7 (11,3) фоизини ташкил этади.
Бундан ташқари, ҳисобот даврида 349 (248) та жиноят ишининг тергови, шу жумладан 163 (145) таси ЖПКнинг 83-моддаси (реабилитация учун асослар), 186 (103) таси 84-моддасига (айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят ишини тугатиш учун асослар) асосан тугатилган бўлиб, бу кўрсаткич тергов қилинган жами жиноят ишларининг 18,6 (10,1) фоизини ташкил этади.