Тошкентда 1970 йилда 1966 йилги вайронкор зилзилага ўрнатилган «Жасорат» монументи атрофидаги ҳудуд реконструкция қилинади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимияти матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, реконструкция президент ташаббуси билан бошланди. Реконструкция ишлари якунигаыетганидан сўнг майдон шаҳарликлар дам олиши учун замонавий ва жозибадор масканга айланади, дейилади хабарда.