18 май куни соат 17:30 да Наманган вилоятининг Косонсой тумани «Ровот», «Гузар», «Боғ» «Сойбўйи», «Хонқурғон», «Янгишаҳар», «Янгийўл», «Қозоқовул» и «Булоқбоши» маҳаллалари ҳудудида кучли жалали ёмғир ёғиши натижасида 543 та ҳовли қисман сув остида қолган. Бу ҳақда Фақулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Маҳаллар ҳудудидаги ирригация тизимлари кўп миқдордаги ёмғир сувларини сиғдира олмагани сабабли қуйида жойлашган аҳоли хонадонларга сув кирган. Ижтимоий соҳа объектларига сув кирмаган. Аҳолини кўчириш ишлари талаб этилмади, дейилади хабарда.

Сел оқимлари оқибатларини бартараф этиш мақсадида Косонсой тумани ҳокимиятида ФВВ, ИИВ, туман коммунал хизматлари ва бошқа тегишли идоралар вакилларидан иборат штаб ташкил этилди. 42 та техника ва 240 нафар мутахассис жалб қилинган.