Газета.uz ва пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz билан биргаликда саҳарликда тайёрланиладиган егуликлар жамланмасини тавсия қилади.

Сули ёрмасидан бўтқаСули ёрмасидан бўтқа тайёрлаб, ичига ёнғоқ, майиз ва асалдан қўшсангиз, кун бўйи тўқ юрасиз. Айтганча бизнинг рецептда уни микротўлқинли печда тайёрлаганмиз. Агарда сизда бундай печ мавжуд бўлмаса, унда газ плита устида ҳам пишираверинг.

Туркча қуймоқ

Дудланган ёки қайнатилган гўшт солиб пиширилган қуймоқ жуда тўйимли бўлиб, оқсилга бойлиги сабаб ҳам, у қоринни узоқ муддат тўқ тутади. Бу қуймоқ ичига таъбга қараб кўкатлар солиш ҳам мумкин.

Творогли варениклар


Сутли маҳсулотлар ҳам саҳарлик учун яхши таом вазифасини ўтай олади. Бундай творогли вареникларни бир кеча олдин тайёрлаб қўйилса, саҳарликда уни қайнатиб олиш 10−15 дақиқа вақтни олади холос.

Сабзавотли тарталеткалар


Сабзавотли тарталеткаларни тайёрлаш учун, тайёр оширма хамирдан фойдаланинг. Хоҳишга қараб уларни бир кеча олдин, ёки саҳарликда иссиқина пишириб олиш ҳам мумкин. Бу кўп вақтни талаб қилмайди.

Қуймоқли салат


Сабзавотлар солиб безатилган қуймоқли пирогга колбаса ўрнига гўштни қайнатиб солинг ва уни бир кеча олдин тайёрласангиз, эртаси куни тўйимли нонушта тайёр бўлиб, эрта азонда бу анчагини мушкулингизни осонлаштиради.
Лавашдан тайёрланилган мазали пишириқТайёр лавашдан тайёрланиладиган пишириқлар иссиқлигида жуда ҳам мазали бўлиб, сизни қайта ва қайта тайёрлашга ундаши аниқ. Тайёр лавашдан тайёрланиладиган пишириқлар мазали бўлиб, тайёрланилиши ҳам жуда осон ҳисобланади.

Творог ва кўкатлардан сомса


Кўкатлар ва творог солиб пиширилган сомсалар учун ҳам тайёр қатламали хамирдан фойдалансангиз, анчагина ишингизни осонлаштирган бўласиз. Бунда таъбга қараб ичига кўкатларни солишингиз ёки солмаслигингиз ҳам мумкин.

Бунданда кўпроқ мазали рецептлар Zira.uz саҳифасида.

Facebook: fb.com/zirauz

Instagram: @zirauz

Ўзбек тилидаги телеграмм канал: t.me/zirauzuz

Рус тилидаги телеграмм канал: t.me/zirauz

Телеграмдаги гуруҳ: t.me/zirauz_chat

Таҳририят рақами: (+99899) 837−15−15