Қашқадарё вилоятида темир йўл кесишмасида электровоз Matiz автомобили билан тўқнашув содир этди, дея хабар қилди ИИВ матбуот хизмати.

ЙТҲ 16 май куни Батош қишлоғидан ўтувчи «Ғузор-Қамаши» темир йўлининг қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасида содир бўлди. Ҳайдовчи яқинлашиб келаётган поездни ўтказиб юбормаган. У олган тан жароҳатлари сабабли шифохонада ҳаётдан кўз юмди.

Худди шундай ҳолат чоршанба куни Тошкент вилоятининг Байтқўрғон маҳалласидан ўтувчи «Бўзсув-Оққовоқ» темир йўлининг 4402-километрида қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасида содир бўлди. MAN юк машинаси ҳайдовчиси таркибни ўтказиб юбормасдан ҳаракатланишда давом этган ва тўқнашув содир этган. Натижада у ҳодиса жойида вафот этган.