Якшанба, 13 май куни Тошкентнинг кўплаб туманларида кўчаларда кучли ёғингарчиликлар туфайли сув тўпланиши кузатилди. Муаммони ҳал этиш учун пойтахт ҳокимияти ҳузурида шаҳар дренаж-лоток тизими объектлари ҳолатини ўрганиш билан шуғулланувчи ишчи гуруҳи тузилади.

Шаҳар ҳокимияти матбуот хизмати хабарида келтирилишича, турли ташкилотлар ва фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан дренаж лотокларининг ёпиб қўйилиши ҳам кўчаларда кўлмакларнинг ҳосил бўлишига сабаб бўлмоқда.

Ишчи гуруҳи таркибидан туман ҳокимиятлари, Ободонлаштириш бошқармаси, «Сувсоз» корхонаси вакиллари ва экспертлар ўрин олади. Улар вужудга келган вазиятни ҳал этиш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқишлари лозим. Бунда дунёнинг йирик мегаполисларида қўлланилаётган замонавий ечимлар ҳам инобатга олинади.

Ҳокимият фуқароларни камчиликларни бартараф этишда шаҳар маъмурияти билан кучларни бирлаштиришга чақирди.

Қайд этиш жоизки, 2014 йили май ойидаги сурункали ёғингарчиликлардан кейин 2015 йил февралидаги Ўзбекистон ҳукумати қарори билан Тошкентда фавқулодда вазиятлар вужудга келганда ер ости ва ер усти сув оқимларининг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича концепция тасдиқланганэди.