12 май куни Тошкентдаги «Анҳор-Локомотив» истироҳат боғида аттракцион тўхтагандан кейин 11 ёши бола ҳушсиз ҳолатда топилди. 2007 йилда туғилган мактаб ўқувчиси аттракционда учиш вақтида хушини йўқотган. Бахтсиз ҳодиса 21:35 да содир бўлди, дея хабар қилди «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати.

Нохуш воқеа юз берганидан бир ярим дақиқа ичида боғнинг тиббиёт хизмати фельдшери болага биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатди ва бола боғнинг Тиббий хизмати пунктига ётқизилди. Соат 22:00да фельдшер ва бола яқинлари кузатуви остида 1-шаҳар касалхонасига олиб борилди. У ерда ўлим ҳолати қайд этилди.

«Анҳор-Локомотив» кўнгилочар боғи маъмурияти вафот этган боланинг ота-онаси ва яқинларига чуқур ҳамдардлигини билдирди. Ушбу ҳолат сабабли боғ ҳудудида 13−15 май кунлари барча кўнгилочар тадбир-дастурлар бекор қилинди.