Тошкент Адлия бошқармасининг яна иккита давлат хизматлари марказида 14 майдан эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги ҳужжатларга алмаштиришни бошлайди, дея хабар қилди пойтахт ИИББ ЙҲХБ сайти. Уларнинг манзиллари: Юнусобод тумани Осиё кўчаси 4а ва Учтепа тумани Фарҳод кўчаси 21. 5 апрелдан мазкур хизматлари Миробод туманидаги давлат хизматлари марказида (Амир Темур кўчаси 31) кўрсатиб келинмоқда.

Апрель бошида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳайдовчилик гувоҳномаларини давлат хизматлари марказлари орқали беришни йўлга қўйиш вазифасини топширган эди. Бунга қадар гувоҳномалар йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмалари томонидан берилар эди.