Ўзбекистон президентининг 10 майдаги қарори билан Даврон Анварович Исмоилов ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири ўринбосари лавозимига тайинланди, дея хабар қилди АКТ вазирлиги матбуот хизмати.

Бунга қадар Даврон Исмоилов вазирликнинг Инвестициялар ва молиявий назорат бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият кўрсатган.