Тошкент ИИББ йўл-патрул хизмати инспекторлари орасида аёл ходимлар иш бошлади, дея хабар қилди бошқарма матбуот хизмати. Аввалроқ аёл ходимлар пост-патрул хизмати махсус патрул хизмати сафларида хизмат қилар эди.

Аёл инспекторлар синов тариқасида «Тошкент» марказий вокзали ва Ислом Каримов номидаги халқаро аэропорт яқинидаги кўчаларда хизмат қилмоқда. Агарда синов жараёни муваффақиятли якунланса, аёл инспекторлар сони оширилади.

Ҳозирда икки нафар аёл инспектор ҳамкасбларидан ишламаётган светофор, тирбандликлар шароитида йўл ҳаракатини бошқариш ҳамда махсус автотранспорт воситаларини ўтказишни ўрганмоқда.