12 май куни Тошкентда Халқаро оила куни муносабати билан «Соғлом аёл — жамият бойлиги» шиори остида аёллар велотури ўтказилади, дея хабар қилди Ўзбекистон Велоспорт федерацияси матбуот хизмати «Газета.uz"га. Тадбирда хотин-қизлар 18 дан 30 ёшгача, 31 дан 44 ёшгача ва 45 ёшдан катталар тоифалари бўйича беллашишлари мумкин.

Мусобақа Яшнобод туманидаги «Корзинка Авиатор» савдо марказидан бошланиб, Мирзо Улуғбек кўчасигача, ортга эса Мирзо Улуғбек ва Махтумқули кўчалари чорраҳасидан «Корзинка Авиатор"гача давом этади. Ушбу кўчаларнинг 9:00 дан 13:00 гача ёпилиши кутилмоқда.

Велотурда қатнашиш учун шахсий велосипед ҳамда тиббий кўрикдан ўтганлик тўғрисидаги маълумотнома бўлиши керак. Мусобақада қатнашиш бепул. Рўйхатга олиш ишлари 7:00 дан 9:00 гача давом этади. Тадбир 10:00 да бошланади.

Ташкилотчилар телефон рақамлари: Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси (244−03−80), Велоспорт федерацияси (237−47−44).