Ўзбекистонда Рамазон ойининг 1- куни 17 май кунига тўғри келади. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлар идораси жума куни ўтказилган брифингда маълум қилди.

Брифингда таъкидланганидек, аввалроқ Рамазон ойининг биринчи куни 1-куни 16 майга тўғри келиши ҳақида хабар қилиниб, тақвимларда ҳам шу сана белгиланган эди.

Айни пайтда Мусулмонлар идораси Рамазон ойини кўтаринки руҳда ва тартибли ўтказиш бўйича чора-тадбирларни ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда.