Маълумки, ер шари аҳолисининг ёғга бўлган талаби асосан ўсимликлар уруғликларидан олинган мойлар ҳисобига қондирилади. Пахта ёғи эса истеъмол қилиниши жиҳатидан дунёда саккизинчи ўринни эгаллайди.

Пахта ёғи бошқа ўсимлик ёғларига қараганда халқимиз орасида ҳам аввалдан кенг истеъмол қилиб келинади. Пахта мойи таркибида турли фойдали моддалар, фосфолипидлар, эфир мойлари ва фойдали омега-3 ёғ кислоталари ҳамда Е витамини ҳам мавжуд.

Фосфолипидлар ёғ кислоталари, фосфорик кислота ва қўшимча гуруҳлар бўлган кўп ҳолларда азот бўлган мурракаб липидлардир. Улар барча тирик ҳужайраларда мавжуд. Асаб тўқимасида, ёғлар, ёғ кислоталари ва холестерин етказиб беришда иштирок этади. Фосфолипидлар барча ҳужайралардаги мембраналарнинг бир қисмидир. Плазма ва қизил қон ҳужайралари ўртасида муҳим рол ўйнайдиган фосфолипидлар алмашинуви мавжуд бўлиб, улар суюқ холда липидларни қўллаб-қувватлайди. Фосфолипидларнинг энг кенг тарқалган гуруҳи фосфоглицеридларни ва яна фосфосфинголипидлар ва фосфиносидидлар фосфолипидларни ўз ичига олади. Фосфолипидлар амфифил моддалардир.


Омега-3-ПТЕК кўпинча «муҳим» ёғ кислоталари деб аталади. Бу ном болаларнинг нормал ўсишида муҳим рол ўйнаши кашф этилган. Озиқ-овқат маҳсулотидаги оз миқдордаги омега-3 ПУФА (умумий калория миқдорининг -1%) нормал ўсишни сафлаб қолди ва кўпроқ қўшимча таъсири йўқ.

Пахта ёғи кунгабоқар ва кунжут ёғи билан бир қаторда тиббиётда, озиқ-овқат тайёрлашда қўлланилади. У парҳез маҳсулот саналади ва атеросклерозни даволашда қўлланилади.

Бугунги кунда «Ўзпахтаёғ» акциядорлик жамияти Ўзбекистон аҳолисининг пахта ёғига бўлган талабини қондириш мақсадида тизимдаги ёғ-мой корхоналарининг мавжуд технологияларини жадал ривожлантириш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, ишлаб чиқарилаётган олий навдаги пахта мойини сифатли тарзда аҳолига етказиш мақсадида корхонлар томонидан ПЕТ бутилкалар билан бирга, идишларда премиум класдаги пахта мойларини қадоқлаш йўлга қўйилди.

Буларга мисол тариқасида Хоразм вилоятидаги «Урганч ёғ-мой» АЖ томонидан «MARVARID», Наманган вилоятидаги «Учқўрғон ёғ» АЖ томонидан «IDEAL», Навоий вилоятидаги «Ванғози агро экспорт» МЧЖ томонидан «Go`zal tong» ва Тошкент шаҳридаги «Тошкент ёғ-мой комбинати» АЖ томонидан Premium класидаги олий навли пахта мойларини шиша бутилкаларга қадоқланган ҳолда аҳолига етказиб бериш ишлари амалга оширилаётганини келтириб ўтиш мумкин.

Ёғ-мой саноати экспорт салоҳиятини янада ошириш мақсадида Республика ёғ-мой корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган ПРЕМИУМ классдаги пахта мойини миллий бренд остида экспортга йўналтириш кўзда тутилмоқда.

Бундан ташқари, тизимидаги ёғ-мой корхоналар томонидан мавжуд ишлаб чиқариш технологик тизимларни замонавий, ресурстежамкор ва автоматлаштирилган ускуналар билан жихозлашга қаратилган бир қатор инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида.