Ўзбекистон президенти Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Абдураҳим Мўминов фавқулодда вазиятлар вазирини ўринбосари лавозимига тайинланди. ФВВ расмий сайти маълумотлари бунга гувоҳлик бермоқда.

Абдураҳим Мўминов ФВВда фавқулодда вазиятлар профилактикаси бўйича вазир ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатади.

Абдураҳим Мўминов мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон президенти Давлат хавфсизлик хизмати бошлиғи ўринбосари, Президент Давлат хавфсизлик хизмати ташкил этилгунга қадар эса Президент хавфсизлик хизмати раҳбари бўлган.

Маълумот учун, Президент Давлат хавфсизлик хизмати МХХ таркибидан ажратилиб, алоҳида вазирлик даражасидаги ташкилотга айлангани Ўзбекистон президентининг 2018 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари пенсионерларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 17 февралдаги пф-4960-сонли фармонига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги фармонида ўз аксини топган.