Чоршанба куни 15:43 да Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида (Фарғона водийси, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Термиз, Қарши) 3 баллик зилзила қайд этилди.

Пойтахт сейсмостанцияси маълумотларига кўра, зилзила ўчоғи Афғонистонда Ҳиндикуш тоғларида Тошкентдан 546 км масофада жойлашган. Эпицентрда магнитуда 6,2 бални ташкил этди.