8 май куни М-39 «Тошкент-Термиз» автойўлининг Жиззах вилояти Пахтакор тумани ҳудудидан ўтган 953-километрида содир бўлган ЙТҲ оқибатида тўрт киши ҳаётдан кўз юмди, бир киши жароҳатланди, дея хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати.

Сирдарё вилоятида яшаган Nexia ҳайдовчиси бошқарув вақти ухлаб қолиши оқибатида автомобиль йўл четида турган MAN юк машинаси тиркамасига бориб урилган.

Натижада енгил автомобиль ҳайдовчиси ва бир йўловчиси ҳодиса жойида, бошқа икки йўловчи шифохонада ҳаётдан кўз юмган. Тўртинчи йўловчи касалхонага ётқизилган.