Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 5 майдаги фармони билан Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қабул қилинганинг 70 йиллигига бағишланган тадбирлар дастурини тасдиқлади.

Режалаштирилган тадбирлардан кўзланган мақсад — давлат, жамият ва фуқароларнинг Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг тамойиллари ва қадриятларига эътиборини кучайтириш, шунингдек, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий ва бошқа чоралар тизимини янада такомиллаштириш, шунингдек, қонунчиликка ва давлат органларининг амалий фаолиятига инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида халқаро стандартларни имплементация қилиш механизмлари ва тартиби самарадорлигини оширишдан иборат.

10 декабрь куни (декларация қабул қилинган сана) барча мактаб, лицей, коллеж, олий таълим муассасаларида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллигига бағишланган умуммиллий дарс ўтказилади.

Фармонда Миллий телерадиокомпания, Миллий ахборот агентлиги, Электрон ОАВ миллий ассоциацияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Дастур амалга оширилишининг боришини кенг ёритиш бўйича мавзули эшиттиришлар, кўрсатувлар ва материаллар эълон қилинишини ташкил этиш тавсия қилинди.