Шерзод Саиджанович Хидоятов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Tashkent city» халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудида объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ўзининг Telegram-каналида хабар қилди.

Шерзод Хидоятов бунга қадар Akfa компаниялар гуруҳининг қурилиш бўйича директори лавозимида фаолият кўрсатган. У Тошкент давлат техника институтини тамомлаган, 1998 йилдан 2008 йилгача Олий хўжалик судида фаолият кўрсатган, сўнгра 2013−2014 йилларда Чирчиқ трансформатор заводи директори бўлган.

Эслатиб ўтамиз Tashkent city дирекцияси директори лавозимида илгари ишлаб келган Жаҳонгир Ортиқхўжаев май ойи бошида Тошкент шаҳар ҳокими в. б. лавозимига тайинланган эди.