Хотира ва қадрлаш куни нишонланиши муносабати билан 9 май куни Самарқанддаги қатор кўчаларда 8:00 дан 13:00 га қадар транспрт ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимияти матбуот хизмати хабар қилди.
Кўчалар рўйхати
- Регистон майдонидан Амир Темур майдонигача бўлган кўчалар участкалари;
- Амир Темур майдонидан вилоят мусиқа ва драма театригача бўлган участка;
- Кўк сарой майдони;
- Мирзо Улуғбек ва Бўстонсарой кўчаларидан Кўк сарой майдонигача бўлган участка;
- Университет хиёбони;
- Университет хиёбонидан Муқимий кўчасигача бўлган участка;
- Маҳмуд Қошғарий ва Мирзо Улуғбек кўчаси кесишмасидан Амир Темур майдонигача бўлган участка.