Январь-апрель ойларида жисмоний шахслар қабул қилиб олган халқаро пул ўтказмалари ҳажми 1,3 млрд долларни ташкил этди, дея хабар қилди Ўзбекистон Марказий банки. Уларнинг 28,5 млн доллари миллий валютада тақдим этилди.

2017 йил ноябрида Ўзбекистондан автомат конвертация қилинувчи миллий валютани юбориш имконияти пайдо бўлган эди. Марказий банкнинг қайд этишича, сўмдаги пул ўтказмалари ҳажмининг ўсиши аҳолининг нақд хорижий валютага бўлган талаби тушаётганидан дарак бермоқда.

Йил бошидан буён Ўзбекистондан 269,1 млн доллар жўнатилиб, унинг 28,8 млн доллари сўмда юборилган.

Қайд этиш жоизки, пул ўтказмалари тўғрисидаги статистик маълумотлар Марказий банк томонидан биринчи марта эълон қилинмоқда.