Генерал-майор Собир Раҳимов ҳайкали Тошкентнинг Олмазор туманидаги тарихий жойига қайтарилди. Тантанали очилиш маросими сешанба куни бўлиб ўтди.

Тадбирда 1000 га яқин киши, жумладан 500 нафар ҳарбий хизматчи иштирок этди. Ҳокимият, Мудофаа вазирлиги, Мудофаа вазирлиги Ветеренлар ишлари бўйича Марказий кенгаши, Тошкент ҳарбий округи қўмондонлиги, ҲҲК ва ҲҲМ, ҳарбий қисмлар ва муассасалар вакиллари, шунингдек фахрийлар, ёшлар ва оддий фуқаролар ёдгорлик пойига гуллар қўйди.

2011 йил қишида Ғофур Ғулом истироҳат боғига кўчирилган Собир Раҳимов ҳайкалини ўз жойига қайтарилиши ҳақида 2 май куни маълум бўлди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятида ўтказилган йиғилишда ҳайкалнинг ўз жойига қайтарилишини тарихий адолатнинг тикланиши деб атади.

Видео

Фото