6 май куни «Чирчиқ» умумқўшин дала ўқув майдони базасида Ўзбекистонда биринчи марта танк биатлони бўйича мусобақа ўтказилди, дея хабар қилди Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Газета.uz"га.

Мусобақа ўтказиш учун майдон Тошкент вилояти ҳарбий-маъмурий сектори ва Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондонлиги ҳамкорлигида барпо этилди.

Махсус танк йўлагининг умумий узунлиги 4200 метр. Майдонда ҳарбий техника ва шахсий таркибнинг парадини ўтказиш учун 600×20 метрли саф майдони мавжуд.

Парадда 1100 нафар ҳарбий хизматчи ҳамда Иккинчи жаҳон уруши йилларида фойдаланилган 30 дан ортиқ техникалар, жумладан БПМ, БТР, БМД, шунингдек айни пайтда фойдаланишда бўлган техникалар иштирок этди.

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ўтказилган тадбирни мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизов кириш сўзи билан очиб берди.

Видео

Шундан сўнг давлат байроқлари илинган иккита AS-350 вертолёти ҳавога кўтарилди, ишғол усулида ҳарбий хизматчиларнинг вертолётлардан десант бўлиб тушиши кўрсатилди. Ҳарбий оркестр ва ҳарбий хизматчиларнинг қўл жанги элементлари билан кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.

Фото