Бобомурод Абдуллаев, Ҳаётхон Насриддинов, Шавкат Оллоёров ва Равшан Салаев душанба куни суд залидан озод қилинди. Уларнинг уч нафари — Насриддинов, Оллоёров ва Салаев тўлиқ оқланди, суд уларга нисбатан жиноий ишни тўхтатиш тўғрисида ҳукм чиқарди.

Бобомурод Абдуллаевга нисбатан айблов Жиноят кодексининг 159-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) 4-қисмидан худди модданинг 3-қисми «б» бандига қайта тоифаланди.

Суд уни айбдор деб топди ва ойлик маошининг 20 фоизи ушлаб қолган ҳолда 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинди. Бобомурод Абдуллаевнинг ҳисда 221 кун бўлганига эътибор қаратилиб, ушбу муддат олиб ташланди. Шундай қилиб, бир йилдан кўпроқ ахлоқ тузатиш ишлари қоладиган бўлди.

Суд Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизматини тергов жараёнида тезкор ходимлар ва Нодир Тўрақулов бошчилигидаги тергов гуруҳи ходимлари томонидан содир этилган камчиликларга диққат қаратишга чақирилган алоҳида ажрим ҳам қабул қилди. Ажримда хизмат текширувини ўтказиш ва Жиноят-профессуал кодексига қатъий риоя этиш бўйича чоралар кўрилиши ҳақида сўз боради.

Янгилик тўлдирилмоқда.