Тошкент ИИББ бошлиғи ўринбосари, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Барат Маменов лавозимидан озод қилинди, дея хабар берди ИИББ матбуот хизмати «Газета.uz"га.

Барат Маменов ЙҲХБ бошлиғи лавозимида 2015 йил ёзидан буён фаолият кўрсатиб келаётган эди. Айни пайтда ЙҲХБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Жамшид Жўраев бошқарма раҳбари вазифасини бажармоқда.