1170 нафардан зиёдроқ Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви истеъмоли учун 300 минг сўмлик тўловларни амалга ошириш имконини берувчи гувоҳномалар топширилмқда.

ЎзА хабарига кўра, давлат бюджети ҳисобидан қопланадиган сертификатлар Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан тарқатилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, президентнинг «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги фармони ижроси доирасида уруш қатнашчиларига 5 млн сўмдан бир марталик мукофот берилмоқда.