«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси 1 майдан Ил-114−100 турига мансуб самолётлардан фойдаланишни тўхтатди.

МАК матбуот хизматининг хабар қилишича, қарор ҳаво кемалари паркини бир хиллаштириш, авиакомпания қатновлари самарадорлиги ва рентабеллигини ошириш мақсадида қабул қилинди.

Барча олтита самолёт сотувга қўйилади. Ил-114−100 учувчилари Boeing ва А320 ҳаво кемаларини бошқариш бўйича қайта тайёргарликдан ўтказилиб, ўқитилади.

Авиакомпания Ил-114−100 самолётларидан республика ичидаги йўналишларда фойдаланиб келаётган эди.