Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳамда Ёшлар иттифоқи 2 май куни Хотира ва қадрлаш куни (9 май) муносабати билан навбатдаги акцияни ташкил этади.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг «Газета.u"га хабар қилишича, ҳарбий оркестр Иккинчи жаҳон уруши йиллари техникаларидан иборат автоколоннада Тошкент бўйлаб ўтади.

Автоколонна Дўмбиробод мавзесидан Шота Руставели ва Амир Темур кўчалари бўйлаб Жанубий вокзал орқали «Мегапланет"гача бориб, ортга қайтади. Йўналиш узунлиги — 20 км га яқин.

Ҳаракат йўналиши бўйлаб йўлларда тўхтаб, пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари учун оркест чиқишлари намойиш этилади.

Жадвал

  • 14:00 — Дўмбиробод мавзесидаги «Мустанг» АЁҚШдан ҳаракат бошланиши;
  • 14:30 — Шота Руставели ёдгорлиги яқинида тўхташ;
  • 15:40 — Темурийлар тарихи музейи яқинида тўхташ;
  • 16:30 — Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши яқинида тўхташ (Навоий кўчаси);
  • 18:00 — Юнусобод бозори қаршисидаги автобус бекати яқинида тўхташ.