Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 1 май куни Бухорога ташриф буюрди. давлат раҳбари Бухоро халқаро аэропортида Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдоғанни кутиб олди.

Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Таййип Эрдоған Бухорога ташрифи аввалида Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилдилар. Қуръон тиловат қилинди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Олий мартабали меҳмонга унинг ҳаёти, ислом дини ривожига қўшган улкан ҳиссаси, «Кўнглинг Аллоҳда, қўлинг меҳнатда бўлсин» деган ғоянинг мазмун-моҳияти ҳақида сўзлаб берилди.

Туркия президенти Ўзбекистон буюк алломалар юрти эканини, халқимиз тарихи ва маънавиятига ҳурмати баландлигини таъкидлади.