SkyPower Global компанияси (Кайман ороллари) Ўзбекистонда умумий қуввати 1000 МВт бўлган фотоэлектр қуёш энергиясини ишлаб чиқариш бўйича объектлар қурилишига 1,3 млрд доллар сармоя киритади.

Президентнинг 28 апрелдаги қароридан 19 апрель куни «Ўзбекэнерго» ва SkyPower Global компаниялари ўртасида электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим имзолангани ойдинлашди.

Лойиҳаларнинг Тошкент, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида амалга оширилиши кутилмоқда.

SkyPower Global келгусида ўзи эгалик қилиб, фойдаланувчи объектларни лойиҳалаштириш ва қуриш ишларини молиялаштиради. Келишув муддатлари давомида компания ва унинг ҳудудлардаги шўъбаларига корхоналарига солиқ ва божхона имтиёзлари тақдим этилади.

Қарорда «Ўзбекэнерго» етказиб берилган элекр энергияси учун тўловларни амалга ошира олмаган тақдирда, қарздорлик давлат бюджетидан қопланиши белгиланган.

SkyPower Global қуёш энергетикаси соҳасида дунёдаги йирик компаниялардан бири бўлиб, 34 давлатда идораларига эга.