Қобул Бердиев Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фуқаро муҳофазаси институти бошлиғи лавозимига тайинланди, дея хабар қилди ФВВ матбуот хизмати «Газета.uz"га.

У мазкур лавозимга институт бошлиғи ўринбосари вазифасига қайтарилган Зафар Тўраев ўрнига тайинланди.

Қобул Бердиев (1955 й. т.) 2017 йил сентябридан Ўзбекистон Қуролли Кучлари Академиясига раҳбарлик қилиб келаётган эди. 2008−2017 йилларда Ўзбекистон мудофаа вазири бўлган.