Душанба куни Кобулда содир этилган икки портлаш оқибатида 29 киши ҳалок бўлди, 40 дан зиёд киши жароҳатланди, дея хабар қилди РИА Новости TOLOnews телеканалига таянган ҳолда.

Полиция маълумотларига кўра, биринчи портлаш мотоциклдаги террорчи худкуш томонидан содир этилган. Иккинчи портловчи қурилма ҳам худди шу ҳудудда худкуш томонидан журналистлар ва шошилинч ёрдам хизматлари етиб келган вақтда ҳаракатга келтирилган.

Иккинчи портлаш натижасида 9 нафар журналист ва оператор, жумладан Франс Пресс агентлиги фотосуратчиси, икки нафар 1TV афғон телеканали ходими (мухбир ва оператор), «Озодлик» Радио хизмати афғон бўлимининг икки оператори ҳамда TOLOnews ва Al Jazeera телеканаллари журналистлари бўлган.

Ҳодисалар учун жавобгарликни «Ислом давлати» террористик гуруҳи ўз зиммасига олди.