Туркиянинг Çalık Holding холдинги Тошкентда Турк ишбилармонлик маркази, бизнес-марказ, меҳмонхона, Ziraat Bank идора биноси ва савдо-кўнгилочар марказини қуради. Лойиҳанинг умумий қиймати 400 млн долларни ташкил этади, дея хабар қилди пойтахт ҳокимининг инвестициялар, инновациялар ва туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Алишер Тиллаев «Газета.uz"га.

Душанба куни Тошкент ҳокими в. б. Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва «Чалик Энержи» энергетика компанияси бош директори Ридван Актурк Туркия президенти ташрифи доирасида Турк ишбилармонлик маркази қурилиши бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолади.

Бундан ташқари, Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ziraat Bank бош ижрочи директори Ҳусайн Айдин билан пойтахтда Ziraat Bank идораси ва бизнес-марказ қурилиши бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолади.

Тошкент марказида объектлар жойлаштириладиган ер участкаси майдони тахминан 2,5 гектар бўлади.