Якшанба куни Бухоро вилоятининг Жондор тумани ҳудудида А-380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу» йўлининг 319-километрида 49 йўловчиси бўлган Setra автобуси ағдарилиб кетди.

Ўзбекистон ИИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, ҳодиса 10:50 да орқа ғилдирак камераси ёрилиб кетиши оқибатида содир бўлган.

Тўрт йўловчи тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган, 26 йўловчига тиббий ёрдам кўрсатилган, 19 киши эса жабрланмаган.