27 апрель куни Фарғонада Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара маҳкамалари делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари матбуот хизмати «Газета.uz"га хабар қилди.

Томонлар чегара хавфсизлигига бўлаётган асосий замонавий таҳдидларни муҳокама қилиб, 2018 йил биринчи чорак давомида ўзбек-қирғиз давлат чегарасини ҳимоя қилиш бўйича фаолият якунларини ўтказди. Шунингдек, чегараларни ҳимоя қилишнинг долзарб масалалари ва ўзаро маслаҳатлашувлар асосида уларни ҳал этиш йўллари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида чегарачиларнинг хулқ-атвор тартибларининг янги тартиби тасдиқланиб, икки давлат чегара маҳкамалари ҳамкорлигининг асосий йўналишлари келишиб олинди.