Ҳозирда «Истиқлол» санъат саройи деб номланаётган собиқ Халқлар дўстлиги саройи аввалги номи билан аталадиган бўлди. Пайшанба куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ушбу таклифни илгари сурди. Мазкур нутқдан парча давлат раҳбари матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.

Ер юзида жуда камдан-кам давлат ва миллат бундай юксак инсоний фазилатлар билан ғурурланиши мумкин. Вақт ўтган сари Шомаҳмудовлар оиласи кўрсатган бу қаҳрамонликнинг аҳамияти ва қадри тобора ошиб бормоқда, деди президент.

«Тарихий ҳақиқатни қарор топтириш, халқимизнинг эзгу фазилат ва қадриятларини абадийлаштириш учун Шомаҳмудовлар оиласига бағишланган Халқлар дўстлиги деб номланган ёдгорлик ансамблини пойтахтимиз марказидаги майдонга қайтарсак адолатдан бўларди», — дея таъкидлади у.

Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманидаги кўчага Шомаҳмудовлар номи қайтарилади, дея қўшимча қилди у.

«Метрони ҳам Халқлар дўстлиги, майдон ҳам Дўстлик майдони ва Истиқлол саройини Халқлар дўстлиги қилсак, бизнинг бағрикенглигимиз… ота-бобомиздан қолган ва қолади.

Илоҳим болаларимизга ҳам ўтсин. Ана шу адолат бўлади", — деди президент.

Халқаро пресс-клуб маълумотларига кўра, Шомаҳмудовлар оиласи ёдгорлиги билан бирга Халқлар дўстлиги майдонига 6×9 м ҳажмли Ўзбекистон байроғи илинадиган 50 млик флагшток ҳам ўрнатилади. Майдон ҳудуди кўкаламзорлаштирилиб, аҳоли дам олиши учун шароитлар яратилади.

Видео