Ким Чен Ин 65 йилдан буён Корея ярим оролини бўлиб турган демаркация чизиғини кесиб ўтган биринчи КХДР раҳбари бўлди.

Жанубий Корея ва Шимолий Корея раҳбарлари Мун Чжэ Ин ва Ким Чен Инжума куни икки давлат ўртасидаги демаркация чизиғида учрашди.
Уларнинг ҳар бири демаркация чизиғида ўз томонида туриб қўл сиқишишди. Шундан сўнг Ким Чен Ин ажратувчи чизиқни кесиб ўтиб, Мун Чже Инни КХДР томонга бир муддат ўтишга таклиф қилди.
Ким Чен Ин 65 йилдан буён Корея ярим ороли ажратиб турган демаркация чизиғини кесиб ўтиб, Жанубий Кореяга қадам қўйган биринчи КХДР раҳбари бўлди.
РИА Новостининг хабар қилишича, учрашувда Ким Чен Ин КХДР делегацияси музокараларга «тинчлик ва тараққиёт йўлида янги тарихни бошлаш ҳисси» билан келганини таъкидлади. «Агарда биз самимий мулоқот ўтказсак, тинчлик сари интилаётган халқимиз ва сайёрамиз инсонларига катта совға тайёрлай оламиз», — деди Мун Чже Ин.
Кун давомида икки корейс давлати раҳбарлари Жануб ва Шимол муносабатларини яхшилаш, тинчлик ва қайта қўшилиш истиқболларини муҳокама қилади.