Покистон Қуруқликдаги қўшинлар қўмондони генерал-лейтенант Камар Жавед Бажва Ўзбекистонда ташриф билан бўлиб турибди.

Ўзбекистон мудофаа вазири Абдусалом Азизов билан музокараларда ҳарбий ва ҳарбий-техника, ҳарбий-саноат ва ҳарбий кадрларни тайёрлаш соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Камар Жавед Баджва турли соҳаларда Ўзбекистон-Покистон алоқалари ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиш учун ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов билан ҳам учрашди.

Покистон делегацияси 26−27 март кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференциясига юқори баҳо берди.